Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«وَمَنْ يَعْصِ الْأَمِيرَ فَقَدْ عَصَانِي»
«Ким амирга осийлик қилса, менга осийлик қилибди», деган гап мана шунга қаратилгандир. Бошқа ишлар эса мўминлар амири буюрган тақдирда ҳам қонунбузарликка кирмайди. Негаки Халифанинг ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қилишга, мандуб ёки мубоҳни вожибга, макруҳни эса ҳаромга айлантиришга ҳаққи йўқ. Агар шундай қилса, унга итоат этиш вожиб ҳам бўлмайди, итоат этмаслик қонунбузарлик ҳам ҳисобланмайди. Агар у одамларни мубоҳга ёки мандубга мажбурламоқчи бўлса, уларни вожибга айлантирган бўлади. Макруҳдан қайтарса, уни ҳаром қилган бўлади. Шунингдек, ҳаромга рухсат бериб, мубоҳни тақиқлашга ҳам унинг ҳаққи йўқ. Шундай қилса, ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қилган бўлади. Қуръон бундай ишдан аниқ қайтарган. Ундаги маъно умумий бўлиб, халифани ҳам ўз ичига олади. Халифанинг ўз фикри ва ижтиҳоди билан юритадиган ишлари доирасидагина буюриб, тақиқлашга ҳаққи бўлади. Демак, қонунбузарлик ҳам шу доирадан нарига ўтолмайди.


Жазо турлари мана шулардир. Улардан бошқаси жазо турига кирмайди. Инсон содир этган жазога лойиқ жиноят шу тўрт турдан бирига алоқадордир. Чунки у ё шариат жазосини тайин қилган гуноҳни, ё шариат тарафидан жазоси белгиланмаган гуноҳни содир этган ёки баданга тажовуз қилган бўлади. Уч тур мана шулар. Тўртинчиси - ҳокимга осийлик қилишдир. Уларнинг тафсилоти билан тўрт бобда танишасиз.

13-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222